Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳаётимни қўйганман бу масалага» — президент депутатлар ва маҳаллий раҳбарлардан қорақалпоқ элини асрашни сўради
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, Вазирлар Кенгаши раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда давлат раҳбари сепаратизмга, оммавий тартибсизликларга даъват этадиган ҳар қандай ҳаракатларга қонунчиликка мувофиқ кескин чора кўрилиши, айбдорлар жазога тортилишини айтиб ўтди.
«Мен ҳар сафар ғурур билан айтаман, мен ҳам Ўзбекистон, ҳам Қорақалпоғистон фарзандиман деб. Юрагимдан айтаман буни доим. Ҳаётимни қўйганман бу масалага. Бир сўм топсам, 60 тийинини олдин Қорақалпоғистонга беряпман. Қорақалпоқ элим, ёшларимга.
Ҳар битталарингни эшитмоқчиман. Бу қадрдон ватанимизни, шунча қилган меҳнатимизни ўзимиз сақламасак, бошқа ҳеч ким сақлаб бермайди. Сизлардан илтимосим шуки, бу даргоҳни, қорақалпоқ элини асрашларинг керак. Бу ерда яшашларинг керак, одамларга тушунтиришларинг керак ҳамма нарсани. Ёшларни йўлга солиш керак.
Шунинг ҳаммасини жой жойига қўйиш учун келдим. Мени бугун Қорақалпоғистонга кўнглим олиб келди, меҳрим олиб келди, юрагим олиб келди. Мен қандай тинч ўтира оламан?
Мен барибир, қандай оғир бўлмасин, қонун устуворлигини, жазо муқаррарлигини таъминлайман. Шуни ҳамма билиши керак. Менга тинчлик керак. Бир нарсани билинглар - давлатнинг кучиям бор, қудратиям бор, имкониятиям бор», деган президент.
Мавзуга оид
19:17 / 26.08.2025
Иордания подшоҳининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди
18:00 / 26.08.2025
Мўйноқда отилиб чиққан катта босимдаги газ жиловланди
14:58 / 26.08.2025
Ўзбекистон ва Иордания ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди
18:23 / 22.08.2025