“Европа Иттифоқи Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш таклифи ортидан Қорақалпоғистонда рўй берган қонли воқеаларни очиқ ва мустақил тергов қилишга чақиради. Биз қурбонлар борлигидан чуқур афсусдамиз ва воқеалар ривожини яқиндан кузатишда давом этамиз.

Биз таклиф этилган конституциявий ўзгаришларга нисбатан жамоатчилик хавотирларига президент Мирзиёев томонидан тезкор реакция билдирилганини олқишлаймиз. Барча томонларни низо кескинлашиши ва зўравонликлар давом этишининг олдини олиш мақсадида ўз ҳаракатларида вазминликка чорлаймиз.

Европа Иттифоқи расмийларни Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларига биноан фундаментал инсон ҳуқуқлари, хусусан сўз эркинлиги ва йиғилиш эркинлигини таъминлашга чақиради.

Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан кучли ва мустаҳкамланиб бораётган ҳамкорликка эга. Биз Ўзбекистоннинг ислоҳотларга интилишини қўллаб-қувватлашда давом этамиз ҳамда мазкур ислоҳотлар жараёнини халқаро ҳуқуқ ва умумэътироф этилган тамойиллар асосида, фуқаролар ва манфаатдор томонлар билан маслаҳатлашган ҳолда давом эттиришга даъват қиламиз”, – дейилади Европа Иттифоқининг дипломатик хизмати томонидан эълон қилинган баёнотда.

Юқоридаги баёнот эълон қилинган кун, 4 июлда Шавкат Мирзиёев ва Европа кенгаши президенти Шарль Мишель ўртасида телефон мулоқоти ҳам бўлиб ўтди.

Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат аввалида давлат раҳбари “Янги Ўзбекистонда ортга қайтмас демократик ва ижтимоий-иқтисодий янгиланишларни амалга оширишда кўрсатилаётган ҳар томонлама кўмак учун” миннатдорлик билдирган.

Ўз навбатида, Еврокенгаш президенти Ўзбекистоннинг “кучли фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат барпо этиш сари очиқ ислоҳотлар йўлини давом эттириш борасидаги саъй-ҳаракатлари”ни қўллаб-қувватлаган.

“Шу маънода Қорақалпоғистондаги вазиятнинг баъзи бузғунчи кучлар томонидан издан чиқарилишига йўл қўйиб бўлмаслиги алоҳида қайд этилди. Шарль Мишель жиноий унсурлар томонидан уюштирилган тартибсизликлар натижасида қурбон бўлганларнинг оилалари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини етказишни сўради”, дейилади хабарда.

Президент матбуот хизматига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида