Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда яна эшаклар сўйилган хонадон аниқланди
Эшаклар гўшти тегишли тартибда йўқ қилиниб, уларни сўйган шахсга энг кам иш ҳақининг уч баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 1 июл куни Косон тумани Арабхона маҳалласида яшовчи Т.Ш.нинг уйида жияни Б.Л. 5 бош эшакни сўйгани аниқланган.
Шундан сўнг, эшак гўштлари туман ветеринария бўлими ходимлари билан ҳамкорликда белгиланган тартибда ҳужжатлаштириб олинган ва тегишли хулосага асосан гўшт маҳсулотлари йўқ қилинган.
Косон тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори томонидан фуқаро Б.Л.га нисбатан МЖтКнинг 111- моддаси 1- қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари (900 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Аввалроқ, Қашқадарё вилояти Ғузор туманида хонадонида эшак сўйиш билан шуғулланган эр-хотинларга чора кўрилганди. Суд ҳукми билан оила бошлиғи 10 суткага қамалган, хотини БҲМнинг уч баробари миқдорида жаримага тортилганди.
Мавзуга оид
13:11 / 07.03.2026
Қашқадарёда кўчада турган Damas портлаб кетди
20:52 / 29.09.2025
Қашқадарёда 1,5 млрд куб метр ҳажмдаги ерости газ сақлаш омбори қурилади
15:07 / 26.06.2025
Косонда 2,5 ёшли бола хусусий боғчада вафот этди
21:14 / 24.03.2025