Жамият | 14:52 / 05.07.2022
14141
2 дақиқада ўқилади

«Киши ҳажи қабул бўлганини билмоқчи бўлса, ундан кейинги ҳаётига қарасин» — Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Қабул бўлувчи ҳажнинг белгиларидан бири – ҳаждан кейин киши олдинги гуноҳларини қилолмай қолади. Ҳажи қабул бўлганини билмоқчи бўлса, ундан кейинги ҳаётига қарасин, дейди Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид.

Kun.uz ҳаж ибодати, унинг ҳикматлари, ҳожиларга бериладиган савоблар, Ҳаж қилишдаги ният ҳамда ушбу улуғ зиёратга доир халқимизни қизиқтирган масалалар юзасидан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид имом-ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид билан суҳбат уюштирди.

— Қабул бўлувчи Ҳаж қандай бўлади, бунинг оят ва ҳадисларда қандай белгилари келган?

— Қабул бўлувчи Ҳажнинг шарт шундай ояти каримада келган: "Кимга ҳаж фарз бўлса, уят сўзга яқинлашмасин, тортишмасин, фисққа, гуноҳга аралашмасин". Ҳатто эр-хотин ўртасида ҳам жинсий муносабатга оид гаплар бўлмаслиги керак. Дунё лаззатларини мана шундай зоҳиран ва ботинан тарк қилиш бу мақбул Ҳажнинг шартлари. Ана шундай Ҳаж мабрур Ҳаж дейилади.

Унинг белгиси инсон ўз руҳиятида покланиш, юксакликни сезади. Ҳаждан кейин у олдинги гуноҳларини қилолмай қолади. Киши Ҳажи қабул бўлганини билмоқчи бўлса, Ҳаждан кейинги ҳаётига қарасин. Ҳаждан кейин тақвода мустаҳкам бўлса, олдинги гуноҳларига қайтмаса, иншаллаҳ Ҳажи қабул бўлибди.

Тўлиқ суҳбат билан юқоридаги видеода танишиш мумкин.

Фаррух Абсаттаров суҳбатлашди.
Тасвирчи ва монтаж устаси Абдуқодир Тўлқинов.

Видеолавҳа ва мақоладаги диний матнлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг тегишли экспертиза хулосалари асосида тайёрланган.

Мавзуга оид