Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда 30 бошдан зиёд қўйни номаълум ҳайвон бўғизлаб кетгани ҳақидаги хабарлар бўйича расмий маълумот берилди
Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятининг Хатирчи туманида 30 бошдан зиёд қўйни номаълум ҳайвон бўғизлаб кетгани тўғрисида маълумот тарқалди. Навоий вилояти Экология бошқармаси расмий хабар билан чиқди.
Қайд этилишича, жорий йил 9 июлдан 10 июл кунига ўтар кечаси Хатирчи тумани “Янгирабод” МФЙда истиқомат қилувчи фуқароларга тегишли бўлган қўй-эчкиларга чиябўри томонидан ҳужум қилинган.
Мазкур ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари туман ИИБ, туман ветеринария бўлими, туман СЕОМ бўлими ҳамда туман ободонлаштириш бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганилмоқда.
Билдирилишича, айни пайтда туман ветеринария бўлими ходимлари томонидан 15 бош қўй-эчкиларга нисбатан даволаш ишлари олиб борилмоқда.
Чиябўрини тутиш учун барча таъсир чоралари кўрилган бўлиб, мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
23:50 / 19.05.2026