Сердар Бердимуҳамедов Тошкентга келди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов 14 июль куни давлат ташрифи билан мамлакатга келди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент халқаро аэропортида уни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев кутиб олди.
Учрашувдан сўнг биродар мамлакат делегацияси “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, у ерда Туркманистон президенти Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.
Сердар Бердимуҳамедов мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан танишди.
Ўзбекистонга ташриф буюраётган олий мартабали меҳмонларнинг ушбу муҳташам мажмуа билан танишуви анъанага айланган, дея якунланади расмий хабар.
Мавзуга оид
16:26 / 12.12.2024
Абдулазиз Комилов Туркманистоннинг «Ҳурматли эл ёшуллиси» унвони билан тақдирланди
15:25 / 06.12.2024
Туркманистон Ўзбекистонга газ етказиб беришни кўпайтиради
19:33 / 05.12.2024
Туркманистон Ўзбекистон билан чегарада жойлашган божхона постини фойдаланишга топширди
18:02 / 05.12.2024