Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Ўзбекистон фуқароларига куч ишлатиб, мажбурий меҳнатга жалб қилган иш берувчи ҳибсга олинди
Россия Федерациясининг Волгоград вилоятига ишлаш мақсадида борган Ўзбекистон фуқаролари қийин аҳволда қолган.
Миграция агентлиги хабарига кўра, фуқаролар иш берувчи томонидан барча ҳужжатлари олиб қўйилиб, куч ишлатилган ва мажбурий меҳнатга жалб қилинган. Ойлик иш ҳақидан дарак ҳам бўлмаган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Волгоград шаҳридаги вакили ушбу мурожаатни ўрганиш мақсадида Волгоград вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти билан корхонага рейд уюштирди.
Қайд этилишича, рейд давомида вилоятнинг барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари иштирок этган.
Натижада, иш берувчи ҳибсга олиниб, жиноий жавобгарликка тортилган. Барча ўзбекистонликларнинг паспорт ва ойлик маошлари олиб берилган.
Мавзуга оид
11:34 / 10.01.2026
Волгоград вилоятида дрон ҳужумидан сўнг нефт базаси ёнмоқда
09:13 / 07.11.2025
Волгоград НҚЗ иши тўхтади: дронлар CDU ва гидрокрекинг қурилмасини шикастлади
21:00 / 23.08.2025
Вашингтонда ноқонуний мигрантларни ҳибсга олиш ҳолатлари ўн баробарга ошди – CNN
19:52 / 21.08.2025