Россия қўмондонлиги Донбассда уч ой ичидаги илк оператив муваффақиятини нишонлашга улгурмасидан, украин армияси рақибни вайронгарчилик урушининг оғир кундалик ҳаётига қайтарди. Россия артиллерия борасидаги устунлик эвазига (Ғарб баҳоларига кўра, стволлар сони бўйича ҳам, бир қуролга захира снарядлар миқдори бўйича ҳам бир неча баробар устунлик кузатилган) муваффақиятга эришганди. Украина қўмондонлиги бу устунликни қисқартириш имконини топди — Ғарб етказиб берган HIMARS баравар ўт очиш реактив тизимлари ва у орқали қўлланадиган юқори аниқликдаги ракеталар воситасида. Зарбалар Россия ҳарбий машинасининг энг заиф қисмига — логистикага берилмоқда. Энди Россия қўмондонлиги Донбасс ва Херсондаги гуруҳлар учун таъминот тизимини қайтадан қуриши талаб этилади; ва мобилизациясиз буни уддалашнинг имкони бўлмаслиги мумкин.
«Медуза» Украинага Россиянинг артиллерия борасидаги устунлигини қисқартиришда қўл келаётган HIMARS тизими имкониятлари ва Россия армияси унга қарши туриш учун қандай чоралар кўриши мумкинлиги ҳақида материал тайёрлади.
Лисичанскни эгаллаш ҳали якунига етмасдан украин ҳарбийлари Россия армияси назоратидаги ичкари ҳудудларда жойлашган артиллерия учун ўқ-дорилар жойлаштирилган омборларга зарба бера бошлади. Йигирмага яқин йирик омборлар портлатиб юборилган — уларнинг аксарида снаряд ва ракеталар захираси тўлиғича йўқ бўлган. Уларнинг барчасига (ёки қарийб барчасига) фронт линиясидан 40-80 километр масофадан туриб Украинага АҚШ ва Буюк Британия томонидан етказиб берилган HIMARS ва M270 (бири ғилдиракли, иккинчиси гусеницали) баравар ўт очиш реактив тизимларидан юқори аниқликдаги ракеталар билан зарба берилган. Бу ҳужумларга жавоб қайтмаган: баравар ўт очиш реактив тизимлари йўқ қилинганига оид далиллар йўқ.
Шу тариқа, Украина қўмондонлиги шуларни намойиш этди:
- Узоқ масофага ва аниқ отувчи қуролларга эга ва улардан фойдалана олади.
- HIMARS етказиб берилгунча етишнинг имкони бўлмаган нишонларни топиши мумкин.
- Россия армиясининг олдинги чизиқдаги қисмларининг бутун логистика тизими ва унинг артиллерия кучидаги устунлигини хавф остида қолдириши мумкин.
HIMARS советларнинг тизимларидан нимаси билан фарқланади?
Тизим бу урушда Россия ва Украина томонидан фойдаланилаётган советлар даврига мансуб баравар ўт очиш тизимларидан («Град», «Ураган» ва «Смерч») учта асосий афзалликка эга:





















