20 июл куни Данияда 1941 йилдан буён кузатилган энг юқори ҳарорат қайд этилди. Бу ҳақда The Local Denmark портали хабар берди.
"Ютландия ғарбидаги Боррис шаҳрида 35,6 даража ҳарорат қайд этилди", - дейилади портал хабарида.
Аниқлик киритилишича, аввалги рекорд 1941 йилда қайд этилган – ўшанда ҳарорат 35,3 даражани ташкил этган.
19 июл куни Буюк Британияда янги ҳарорат рекорди қайд этилганди. Маълумотларга кўра, Суррей графлигидаги Чарлвуд шаҳарчасида ҳаво ҳарорати 39,1 даражага етган.












