Ўзбекистон | 08:09 / 29.07.2022
9232
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон кондиционерларни асосан Хитойдан импорт қилмоқда
Ўзбекистон кондиционерларни асосан Хитойдан импорт қиляпти. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 41,5 млн AҚШ долларига тенг бўлган 184,7 мингта кондиционер импорт қилинган.
Кондиционер импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 62 мингтага ошган. Ўзбекистон 27 та давлатдан кондиционер импорт қилган.
Ўзбекистон 6 ой мобайнида энг кўп кондиционер импорт қилган давлатлар:
- Хитой – 174 391 дона;
- Туркия – 4 754 дона;
- Испания – 899 дона;
- Литва – 811 дона;
- Таиланд – 772 дона;
- Франция – 515 дона;
- Корея – 498 дона;
- Италия – 458 дона;
- БАА – 388 дона;
- Россия – 265 дона;
- Ҳиндистон – 211 дона;
- Грузия – 208 дона;
- Германия – 124 дона;
Мавзуга оид
08:48
11 ойда 215 млн долларлик электромобил импорт қилинди
23:04 / 24.12.2024
Хитой қутб сувларида сузишга қодир дунёдаги энг йирик юк ташувчи кемани синовдан ўтказди
21:52 / 24.12.2024
Хитойда 2027 йил охирига бориб 5G алоқа тармоғидан фойдаланувчилар улуши 85 фоизга етказилади
17:07 / 24.12.2024