Президент “Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ фаолларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фаоллар мамлакатда миллатлараро дўстлик ва тотувликни, турли миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, миллий маданиятлар, урф-одат ва анъаналарни сақлаш ҳамда ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, хорижий давлатлар билан икки томонлама манфаатли муносабатлар ва маданий-маърифий алоқаларни янада кенгайтириш, Янги Ўзбекистоннинг тинчликсевар ва халқпарвар сиёсатини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш борасидаги катта хизматлари, ёш авлодни ватанпарварлик ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли ишлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун мукофотланди.

Қуйидагилар мукофотланди:

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

  • Усманов Наил Каюмович - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти миллий тадқиқот университетининг гидромелиоратив ишларни механизациялаш кафедраси доценти;
  • Шарофидинов Сувхидин - Сўх тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли, Фарғона вилояти;

«Дўстлик» ордени билан

  • Авазов Эргаш Хидирбердиевич - Республика туркман миллий маданий марказининг Сурхондарё вилояти бўлими раиси;
  • Аджиосман Закир Сабриевич - Тошкент шаҳридаги «Авдет» қрим-татарлар миллий маданий маркази раиси ўринбосари;
  • Адилбаев Жанабай - Қораўзак туманидаги «Қуралпа» овул фуқаролар йиғини раиси, Қорақалпоғистон Республикаси;
  • Блумхардт Александр - Knauf компаниясининг МДҲ давлатлари бўйича ҳамкор бошқарувчилари бош вакили;
  • Вейсалов Расул Латифович - Сирдарё тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли, Сирдарё вилояти;
  • Володин Андрей Яковлевич - Ўзбекистон рус миллий маданий марказининг Наманган вилояти бўлими раиси;
  • Гечу Сергей Викторович - «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг 2-навли прокат цехи электр ускуналарини таъмирлаш устаси, Тошкент вилояти;
  • Евтушенко Олга Анатолевна - Мирзо Улуғбек туманидаги «Альтернатива коммунал плус» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раиси, Тошкент шаҳри;