Спорт | 14:25 / 31.07.2022
16009
1 дақиқада ўқилади

Ногирон-ампутантлар ўртасидаги ЖЧ-2022га қуръа ташланди. Ўзбекистон Польша, Испания ва Танзанияга қарши ўйнайди

Футбол бўйича Ўзбекистон ногирон-ампутантлар миллий жамоасининг жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди. 

Фото: Ўзбекистон ногирон-ампутантлар миллий жамоаси

Унга кўра Ўзбекистон «Е» гуруҳидан ўрин олган ҳолда Польша, Испания ҳамда Танзания терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. 

Aмпутант футболчиларимиз жаҳон чемпионати олдидан Жиззах вилояти, Зомин туманида навбатдаги ўқув йиғин машғулотларини ўтказади.

Маълумот учун, ногирон-ампутантлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 30 сентябрдан 9 октябргача Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси беш карра жаҳон чемпиони саналади. Жумладан, 1990 (АҚШ), 1991 (Ўзбекистон), 2007 (Туркия), 2010 (Аргентина) ҳамда 2012 (Россия) йилги жаҳон чемпионатларида олтин медалларни қўлга киритган.

Мавзуга оид