Билдирилишича, дўконларда харид қилиш ёки хизматларни сотиб олишда қўшимча пул (қайтим) беришлари мумкин.
“Агар банкнотнинг ҳақиқийлигига шубҳа қилсангиз, уни алмаштиришларини сўранг”, дейилади Марказий банкнинг молиявий саводхонликни ошириш департаменти хабарида.
Агар у чўнтакда бўлса, тижорат банкига мурожаат қилиш керак - улар уни бепул текширишади. У фақатгина шикастланган ва ҳақиқий бўлиши ҳам мумкин.
“Бу ҳолатда, банк сизга уни бошқа банкнотга алмаштириб бериши мумкин”, дея маълум қилди МБ.











