6 ойда ўртача ойлик иш ҳақи қарийб 2,8 млн сўмни ташкил этди - ДСҚ
Республикада 2022 йил январь-июнь ойларида ходимларга 82,5 трлн сўмга яқин иш ҳақи ҳисобланган.
Давлат солиқ қўмитаси маълумотида айтилишича, январь-июнь ойларида расман 5,4 млн нафарга яқин ходимга иш ҳақи ҳисобланган.
Қайд этилишича, ўртача ойлик иш ҳақи қарийб 2,8 млн сўмдан тўғри келмоқда.
Ҳисобот даврида ўртача иш ҳақи Ўзбекистон бўйича Тошкент шаҳрида энг юқори — 4,4 миллион сўмни, Сирдарё вилоятида энг паст — 1,99 миллион сўмни ташкил этган.
Бундан олдин Статистика қўмитаси 2021 йил давомида Ўзбекистондаги ўртача ойлик номинал иш ҳақи 2 млн 662 минг сўм бўлганини маълум қилганди.
Статқўмга кўра, 2,7 млн сўмни ташкил этган ўртача ойликни ҳисоблашда қишлоқ хўжалиги ва кичик тадбиркорлик субъектлари ҳам ҳисобга олинган. Бу икки тоифадаги ойликлар инобатга олинмаган ҳолда йил бошида эълон қилинган статистикада 2021 йилдаги ўртача маош 3,2 млн сўм бўлгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
20:32 / 06.09.2024
Ўқитувчиларнинг 1 фоизи 10 млн сўмдан кўп маош олмоқда. Қандай қилиб?
19:42 / 04.09.2024
Хитойда ишчилар ортиқча тўланган маошларини қайтариши керак — ОАВ
00:59 / 29.08.2024
Вазир ўқитувчилар ойлиги қачон минг долларга етиши ҳақидаги саволга жавоб берди
21:51 / 12.08.2024