Ўзбекистон | 10:23 / 05.08.2022
4678
1 дақиқада ўқилади

Ички ишлар органларида «Ватанпарварлик ойлиги» эълон қилинди

ИИОда “Ватанпарварлик ойлиги” ўтказилади. Бу ҳақда ИИВ бирлашган таҳририяти хабар берди.

Фото: Kun.uz

Ички ишлар вазирининг "Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” шиори остида “Ватанпарварлик ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида"ги фармойиши қабул қилинди.

Ички ишлар органлари тизимида жорий йил 1 август кунидан 1 сентябрь кунига қадар “Ватанпарварлик ойлиги” деб белгиланди.

Вазирлик Маънавий-маърифий ишлар хизмати “Ватанпарварлик ойлиги” доирасидаги тадбирларни мувофиқлаштириш, мониторингини олиб бориш ҳамда назорат қилиш учун масъул этиб белгиланди.

“Ватанпарварлик ойлиги”ни ташкил этиш ва ўтказиш, турли танловлар ғолибларини тақдирлаш ва шу каби тадбирлар билан боғлиқ сарф-харажатлар вазирлик бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ажратилади.

Мавзуга оид