Ўзбекистон | 07:38 / 09.08.2022
9045
2 дақиқада ўқилади
«Дом»лар ертўласида қандай фаолият билан шуғулланиш мумкин эмаслиги маълум қилинди
Кўп квартирали уйнинг ертўласида бир қатор фаолият турлари билан шуғулланишга йўл қўйилмайди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали ёзмоқда.
Қайд этилишича, улар қуйидагича:
- уйни қуришда ўтириладиган жойлари сони лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилмаган, соат 23:00дан кейин ҳам ишлайдиган умумий овқатланиш корхоналари, ресторанлар, кафелар, кафетерийлар, барлар;
- кимёвий товарлар, сабзавот ва балиқ маҳсулотларини, газ баллони, кимё воситалари, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда портлаб ёниш хавфлилиги жиҳатидан хавфли бўлган бошқа моддалар ва материаллар бор бўлган маҳсулотларни сотувчи дўконлар;
- ўз ишлаб чиқаришида тез ёнувчи моддаларни қўлловчи кимёвий тозалаш хоналари;
- 10 тадан ортиқ иш ўрнига эга бўлган пойабзал тикиш ва таъмирлаш устахоналари;
- ҳаммомлар ва сауналар;
- алоқа тармоқ станциялари, шаҳарлараро алоқа кеча-ю кундуз фойдаланиладиган сўзлашув пунктлари ва телеграф;
- жамоат ҳожатхоналари;
- маросимлар билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш муассасалари;
- саноат корхоналари фаолияти барча турлари;
- уй ҳайвонлари ва паррандалари боқишга ёки кўпайтиришга мўлжалланган жойлар;
- жисмоний ва юридик шахслар транспорт воситалари учун гаражлар (махсус лойиҳа асосида қурилган гаражлар бундан мустасно);
- яшаш жойлари, кинотеатр, ётоқхона ва меҳмонхоналар ташкил этиш.
Мавзуга оид
07:24 / 02.09.2024
Суд қарорисиз ва уй эгасига компенсация тўламасдан туриб уй-жойни бузиш тақиқланади
07:59 / 03.08.2024
Нижний Тагилда уй қулаши қурбонлари сони 10 кишига етди
14:49 / 12.06.2024
Май ойида уй-жой бозорида сотувлар 9 фоизга ошди
08:10 / 11.06.2024