Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 8 август куни туризмни ривожлантириш мавзусидаги брифингда сўзга чиқди. Бу ҳақда UzReport телеканали хабар бермоқда.
“Бугунги Тошкент 1994 йилдаги Дубайдан зўр, аниқ айта оламан. Неча йил бўлибди… Секин-секин бугун Дубай 80 миллион* одамни қабул қиляпти. Туризмга жуда катта куч берди, катта имкониятлар [яратди], нефтга қараб қолмади. Туризм йўналишида энг яхшиларини қилишни бошлади ва ҳоказо.
Мен ўйлайманки, албатта, жуда Дубайга етиш қийиндир, лекин яхши орзу қилсак, қисман бўлса ҳам [Дубай даражасида] бўлмаймизми? Тўғрими?” – деди ҳоким.
Ортиқхўжаев пойтахтда туризмни ривожлантириш мақсадида ишланган “Salom, Tashkent” видеоролиги катта натижа беришига ишонтирди.
“Ҳаммамиз тарғибот қилайлик [видеороликни]. Агар: “Сенга ишониб тарғибот қилган эдик, декабрда ҳеч ким келмади”, десаларингиз, қанча уришсангиз ёки сўксангиз, мен розиман.
Буни тарғибот қилсак, мен ўйлайманки, бир ой, 20 кундан кейин туристлар ёмғирдай ёғилади. Агар ҳаммамиз бирга ишлайдиган бўлсак, ёмғирдай ёғилади. У то 15-20 декабргача боради. “Резултати” бўйича сизлар билан қишда – декабрь ойида сизлар билан гаплашамиз. Мен “резултат”га ишлайман”, – таъкидлади шаҳар раҳбари.
“Salom, Tashkent” ролиги:
- *Маълумот учун, Бирлашган Араб Амирликларининг энг машҳур шаҳри бўлмиш Дубайга сайёҳлар оқими пандемиядан олдинги 2019 йилда илк марта 16 миллиондан ошиб, 16,7 млн нафарга етган. Дубай 2019 йили туристлар энг кўп пул сарфлаган шаҳарлар бўйича Mastercard тузган рейтингда биринчи ўринни эгаллаган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра









