Ўзбекистон | 16:59 / 17.08.2022
6229
1 дақиқада ўқилади

Мактаблар атрофида газланган ичимликлар ва тез тайёрланган таомлар савдоси тақиқланиши мумкин

Мактаблар ва улар атрофида шакарли газланган ва энергетик ичимликлар, шунингдек тез тайёрланадиган таомлар савдоси устидан назоратни кучайтириш режалаштирилмоқда.

Фото: Depositphotos

2022-2026-йилларда Ўзбекистонда ўсмирлар саломатлиги ва фаровонлигини мустаҳкамлаш бўйича стратегияни амалга ошириш чора-тадбирлари дастури лойиҳасига кўра, бунда масъул вазирликлар ва ташкилотлар томонидан мунтазам рейдлар ўтказилади.

Хусусан, мактаблар ва улар атрофида шакарли, газланган ва энергетик ичимликлар, шунингдек тез тайёрланган таомлар савдоси 500 метр атрофидан кам бўлмаган ҳудудларда тақиқланиши мўлжалланмоқда.

Бундан ташқари, тиббиёт таълими тизимида ўсмирлар овқатланиши бўйича ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш, рационал овқатланишига оид мавзуларни киритиш кўзда тутилган.

Бу борада тиббиёт ходимлари ўсмирлар рационал овқатланиши билан боғлиқ масалалар бўйича мунтазам аттестациядан ўтказиб борилади. Тиббиёт таълим ўқув юртларининг ўсмирлар овқатланиши бўйича дастурлари амалга оширилади.

Бундан олдин Ўзбекистонда ЙТҲ оқибатида 14 ёшгача бўлган болалар ўлими даражаси Европага қараганда тўрт баравар юқори экани хабар қилинганди

Мавзуга оид