Қайд этилишича, бошланган ҳафтада президентнинг иш жадвали жуда тиғиз.
“Бугун давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади. Шунингдек, Америка Қўшма Штатлари Конгресси аъзолари Трент Келли ва Дэрин Лахудни қабул қилиш режалаштирилган”, деди президент матбуот котиби.
Таъкидланишича, ҳафта давомида ҳудудларда амалга оширилаётган қурилиш ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан танишиш мақсадида президентнинг Самарқанд вилоятига бориши кутилмоқда.
Бундан ташқари, давлат раҳбари ҳафта давомида мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ривожига бағишланган қатор йиғилиш ва муҳокамаларни ўтказади.







