Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайдаги яна бир бассейн Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди
Унинг сув сиғими 14 миллион литр бўлиб, бу олтита олимпия бассейнига тенг. Бассейннинг чуқурлиги 60 метрни ташкил этади.
Фото: Deep Dive Dubai
Дубайда янги қуриб битказилган Deep Dive Dubai бассейни дунёдаги энг чуқур бассейн сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди.
Унинг сув сиғими 14 миллион литр бўлиб, бу олтита олимпия бассейнига тенг. Бассейннинг чуқурлиги 60 метрни ташкил этади.
Deep Dive Dubai сув остидаги улкан шаҳарни эслатади ва ташриф буюрувчилар хавфсизлигини таъминлаш учун 56та камера, замонавий ёритиш ва товуш тизимлари билан жиҳозланган.
Бу ерда сув остида сузишдан ташқари, бассейн тубида шахмат ва стол футболи ўйнаш мумкин.
Бассейндаги сув ҳарорати 30 даражани ташкил этади.
Бу ерга фақат 10 ёшдан катталар кириши мумкин.
У Дубайдаги Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган ягона бассейн эмас. Ўтган йили амирликда дунёдаги энг баланд панорамали бассейн пайдо бўлганди.
Мавзуга оид
22:38 / 16.11.2025
Дубайда дунёдаги энг баланд меҳмонхона очилди
17:19 / 14.11.2025
Бойларни ром этган мегаполислар. Миллиардерлар асосан қайси шаҳарларда яшайди?
22:02 / 07.11.2025
Дубай бадавлат одамлар учун энг жозибадор шаҳарлар рейтингида етакчилик қилмоқда
17:07 / 29.10.2025