Тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларидаги очиқ майдонларда ташкил этилади.

Абитуриентлардан тест ўтказиладиган ҳудудга (рухсатномада кўрсатилган) белгиланган вақтдан кечикмасдан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда тест синовида иштирок этиш рухсатномаси билан келиши сўралган.

Юридик техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш 20 августгача (шу куни ҳам) бўлиб ўтди.

Ўқишга кириш учун ҳужжатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки ДТМ расмий веб-сайти орқали онлайн қабул қилинди.