Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Ўзбекистонга ишчи ташриф билан келди.
Хабар қилинишича, у Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилишида иштирок этади.
"Йиғилишда Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳамда Беларус ҳарбий делегациялари қатнашади", - дейилади Россия мудофаа вазирлиги хабарида.
Мудофаа вазирлари йиғилиши 24 август куни бўлиб ўтади.









