Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Амир Темур хиёбонида содир бўлган жанжал бўйича расмий маълумот берилди
Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар Амир Темур хиёбонида ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Жорий йилнинг 26 август куни тахминан соат 20:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани, Ўзбекистон овози кўчасидаги автомобиллар ювиш шохобчаси олдида фуқаролар ўртасида можаро юз берган.
Қайд этилишича, 2003 йилда туғилган Т.Т. ва вояга етмаган 2006 йилда туғилган А.А. ўзаро оғзаки жанжаллашган. Шу ерда бўлган бошқа фуқаролар уларни ажратган. Жанжал натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
12:27 / 12.03.2026
Тошкентда ижара ҳақи сабаб талабалар ва ижарачи ўртасида жанжал юз берди
10:01 / 10.02.2026
Учтепада юк машинаси ҳайдовчиси ва фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлди
08:50 / 17.01.2026
Мирободдаги кафе олдида икки аёл ўртасида жанжал юз берди
12:05 / 10.01.2026