«Саховат» ва «Мурувват» уйларида давлат таъминотига олинган шахслар сони 14 фоизга ортди
2022 йилда 9 та тиббий-ижтимоий муассасада 89,1 млрд сўмлик қуриш ва реконструкция ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Бугунги кунда 50,0 млрд сўмлик (56,1 фоиз) ишлар бажарилди.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Баҳодир Каримов маълум қилди.
Қайд этилишича, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар йили бепул тиббий-ижтимоий хизматлар билан қамраб олиш кўлами 80 минг нафардан 120 минг нафарга (50 фоизга) ортди;
“Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида давлат таъминотига олинган шахслар сони 14 фоизга ортиб, 9,3 минг нафарни ташкил этди.
Реабилитация техник воситалари ва протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш деярли икки баробарга кўпайиб, 40,0 мингтадан ортди. Муҳтож фуқароларнинг ўзи танлаган ишлаб чиқарувчидан ушбу маҳсулотларни олишларини таъминловчи тизим жорий қилинди.
Санатор соғломлаштирилганлар ва реабилитация қилинганлар 65,0 минг нафарни ташкил этиб, 20,0 фоизга ортди.
Шунингдек, тиббий-ижтимоий муассасаларда 340,2 млрд сўмлик қурилиш-реконструкция ишлари бажарилди.
Мавзуга оид
14:02 / 30.04.2020
Фарғона вилоятида тадбиркорлар “Саховат ва кўмак” ҳаракати доирасида минглаб оилаларга ҳомийлик ёрдамлари кўрсатмоқда
08:02 / 03.04.2020
Эҳтиёжмандлар 1197 рақамига қўнғироқ қилиши мумкин – Тошкентда Хайрия маркази иш бошлади
01:09 / 29.05.2018
Баллон қорайтирган боланинг энди уйи бўлади
18:00 / 08.03.2018