Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, барча мактаб раҳбарлари, нодавлат таълим ташкилотлари 2022-2023 ўқув йилида 1-синфга қабул қилинган барча ўқувчиларни adm.maktab.uz электрон платформасига киритиш жараёнини 30 август 18:00 га қадар якунлаши лозим.

Маълумот учун, бугунги кунга қадар республика бўйича 692 минг нафардан ортиқ болалар умумтаълим мактаблари 1-синфига қабул қилинди. Электрон қабул жараёнлари ўтказилаётган ҳудудларда 105 минг нафардан ортиқ болалар my.maktab.uz платформаси орқали мактабларга онлайн тарзда қабул қилинди.  

Қабул жараёнлари бўйича қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграм канали ёки 71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.