ОИВ ва ОИТСга гумонланган шахслар ғайриихтиёрий равишда тиббий текширувдан ўтказилади

Фото: Shutterstock
Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органлари томонидан ўтказиладиган махсус тезкор ва профилактик тадбирларда аниқланган ОИВ/ОИТС инфекцияси билан касалланганликда гумон қилинаётган шахсларни бюджет маблағлари ҳисобидан ғайриихтиёрий равишда тиббий текширувдан ўтказиш тартибини белгилаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Президент қарорига асосан ички ишлар органлари томонидан ўтказиладиган махсус тезкор ва профилактик тадбирларда аниқланган ОИВ/ОИТС инфекцияси билан касалланганликда гумон қилинаётган шахсларни бюджет маблағлари ҳисобидан ғайриихтиёрий равишда тиббий текширувдан ўтказиш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича вазифалар белгиланган.
Ички ишлар органлари томонидан ўтказиладиган махсус тезкор ва профилактик тадбирларда аниқланган ОИВ/ОИТС инфекцияси билан касалланганликда гумон қилинаётган шахсларни давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ғайриихтиёрий равишда тиббий текширувдан ўтказиш тартиби тасдиқланади.
Шундай тартиб жорий этиладики, унга мувофиқ:
- 2023 йил 1 январдан бошлаб ички ишлар органлари томонидан ўтказиладиган махсус тезкор ва профилактик тадбирларда аниқланган ОИВ/ОИТС инфекцияси билан касалланганликда гумон қилинаётган шахсларни бюджет маблағлари ҳисобидан ғайриихтиёрий равишда тиббий текширувдан ўтказиш йўлга қўйилади;
- ОИВ/ОИТС инфекцияси билан касалланганликда гумон қилинаётган шахсларни ғайриихтиёрий равишда тиббий текширувдан ўтказиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ОИТСга қарши курашиш маркази, Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ОИТСга қарши курашиш маркази, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ОИТСга қарши курашиш марказлари, туманлараро ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш лабораторияларида амалга оширилади;
- ОИВ/ОИТС инфекцияси билан касалланганликда гумон қилинаётган шахсни ғайриихтиёрий равишда тиббий текширувдан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар тегишли молия йилида соғлиқни сақлаш учун давлат бюджетидан ушбу мақсадларга ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Соғликни сақлаш вазирлиги “Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун билан ажратиладиган маблағлар доирасида ОИВ/ОИТС инфекцияси билан касалланганликда гумон қилинаётган шахсларни бюджет маблағлари ҳисобидан ғайриихтиёрий равишда тиббий текширувдан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар учун маблағ ажратилишини кўзда тутади.
Мавзуга оид

10:33 / 10.06.2025
90 кундан ортиқ чет элда бўлган фуқаролар мажбурий равишда ОИВга текширувдан ўтказилиши мумкин

08:40 / 18.03.2025
Аҳоли гавжум жойларда ОИВ инфекциясига текшириш тадбирлари ўтказилмоқда

17:32 / 30.01.2025
Солиқ қўмитаси тадбиркорларни текшириш самарадорлиги бўйича энг ёмон ташкилот деб топилди

14:15 / 15.01.2025