Ўзбекистон | 07:22 / 29.08.2022
5741
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ЙПХ ходимлари тўхтатган «Нексия-3» салонидан қурол топилди

Пойтахтда автомобиль салонидан пневматик қурол чиқди. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.

Фото: ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти

2022 йил 27 август куни соат 01:30 ларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Х.Зокиров ва Т.Раззоқовлар томонидан Чўлпон кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган И.Х. бошқарувидаги "Nexia-3" русумли автомобиль тўхтатилган.

Қайд этилишича, машина холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган пневматик қурол топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро И.Х. ва қурол Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.

Бундан олдин Учтепа туманида ЙПХ инспекторлари томонидан тўхтатилган автомобил салонидан қурол топилганди.

Мавзуга оид