Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда велосипед бошқариб кетаётган шахс вафот этди
Nexia-2 машинаси велосипедда йўлнинг ўнг томонидан ҳаракатланиб кетаётган шахсни уриб юборган.
Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 4 сентябр куни соат 12:55 ларда 4Р -79 Қарши-Чироқчи-Шаҳрисабз автомобил йўлининг Қамаши тумани "Чим" МФЙ ҳудудидан ўтувчи 41-42 километр оралиғида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Nexia-2 машинаси ўзи билан бир йўналишда йўлнинг ўнг томонидан велосипедда ҳаракатланиб кетаётган шахсни уриб юборган.
Оқибатда, велосипед бошқариб кетаётган шахс оғир тан жароҳатлари олиб, туман шифохонасида вафот этган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда Gentra билан тўқнашган Lacetti машинаси ва унинг ҳайдовчиси ёниб кетганди.
Мавзуга оид
05:32
Тошкентда ЙПХ мотоцикллари иштирокида авария рўй берди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026