Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда эр хотинига жароҳат етказиб, унинг ўлимига сабаб бўлди
Ўзаро жанжал пайтида эр хотинини темир бўлаги билан уриб жароҳат етказган. Оқибатда 4 нафар фарзанднинг онаси шифохонада вафот этган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 2 сентябр куни соат 2:00 ларда Ғаллаорол туманида содир бўлган оилавий жанжал уй бекасининг ўлимига сабаб бўлган.
Ғаллаорол тумани Бахт маҳалласида яшовчи 1982 йилда туғилган шахс хотини билан гап талашиб жанжаллашиб қолган.
Жанжал пайтида эр хотинининг бош қисмига арматура бўлаги билан уриб унга оғир тан жароҳати етказган.
Оқибатда аёл туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Аввалроқ, Жиззахда оилавий жанжалда эр хотинига ўткир тиғли буюм билан жароҳат етказиб, унинг ўлимига сабаб бўлганди.
Мавзуга оид
13:47 / 04.04.2026
Қўқонда банк ходимининг қотиллиги: жиноят қандай рўй берган?
20:37 / 02.04.2026
Фарғонада банк ходими мижозни ўлдириб, жасадни каналга ташлаб юборди
21:03 / 24.03.2026
Конфет қоғози россиялик аёлнинг қотилини аниқлашга ёрдам берди
14:28 / 12.03.2026