Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, жорий йил 7 сентябр куни тахминан соат 10:20 ларда пойтахтнинг Учтепа туманидаги Катта қаъни кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Қайд этилишича, 1974 йилда туғилган С.Н. бошқарувидаги Audi русумли автомобил ва 1953 йилда туғилган У.С. бошқарувидаги Nexia-1 русумли автомобил иштирокида тўқнашув юз берган 

ЙТҲ сабаблари аниқлаштирилмоқда. Тўқнашув натижасида Nexia-1 русумли автомобил ҳайдовчиси тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.