«Медуза» сиёсатчилар, сиёсатшунослар ва журналистларнинг янги тузатишлар юзасидан фикрларини тўплади.  

Ольга Ковитиди

Федерация кенгаши сенатори, тузатишлар ҳаммуаллифи

Бугун сафарбарлик тўғрисидаги қонун қабул қилингани тўғрисида баёнотлар жуда кўп. Йўқ. Мазкур қонунга келадиган бўлсак – мамлакатда сафарбарлик эълон қилинмади. 

Иван Павлов

Адвокат, «Первий отдел» ҳуқуқни ҳимоя қилиш лойиҳаси асосчиси

Дума Жиноят кодексига тузатишларни космик тезликда кўриб чиқди ва қабул қилди. Эҳтимол, яқин вақт ичида Путиннинг таъбири билан айтганда, ҳали ҳақиқийси бошланмаган нарса бошлангани ҳақида эълон қилинади.

Минуслари – аниқ. Плюси битта — тез орада урушни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилишдан қўрқмасдан уруш деб аташ мумкин бўлади. 

Виктор Соболёв

Дума депутати, мудофаа бўйича қўмита аъзоси (янги тузатишлар қабул қилиниши учун овоз берган)

Бу масалалар аллақачон пишиб етилганди. Ҳарбийларимиз ҳарбий ҳаракатларга мувофиқ қонунлар шароитида жанг олиб бориши учун улар ҳаводек муҳим.

Бу ҳозирча ҳарбий давр эмас. Бизда тинчлик даври, лекин «махсус ҳарбий операция» ўтказилмоқда. Россияга қарши гибрид уруш олиб борилмоқда: дипломатик, сиёсий, иқтисодий, спорт, маданият даражасида. Улар – коллектив Ғарб бизга қарши гибрид уруш эълон қилди. Биз мана шу урушдамиз. Ўзгарувчан муваффақият билан. Аммо ҳозир тинчлик даври.

Андрей Ермак

Украина президенти офиси раҳбари

Фақат болалар ва тинч аҳолига қарши уруш қила оладиганлардан таҳдидлар ва «референдумлар», «сафарбарлик» билан қўрқитувчи очиқча шантаж.

Мағлуб бўлиш хавотири шундай бўлади. Душман қўрқяпти, манипуляция қилмоқда.

Украина Россия масаласини ҳал қилади. Таҳдидни фақат куч билан бартараф қилиш мумкин.

Екатерина Шульман