Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда Алишер Усмоновнинг виллаларида тинтувлар ўтказилди
Германияда россиялик миллиардерга тегишли бўлган 24 та объект тинтув қилинди. Тергов ҳаракатлари санкцияларни бузганликда гумон қилиниб олиб борилмоқда. ОАВ хабарларига кўра, Усмонов солиққа оид қонунбузарликларда ҳам гумонланмоқда.
Германияда Европа иттифоқи қора рўйхатига киритилган россиялик миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан кенг кўламли тинувлар ўтказилди. 21 сентябр, чоршанба куни ўтказилган операцияда Федерал жиноят полицияси идораси (BKA) ва Мюнхен прокуратурасининг 250 га яқин ходими иштирок этди. Гумонланувчилар Россия фуқароси ва яна тўрт киши, гап ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича дастлабки гумон ҳақида кетмоқда, деди Мюнхен терговчилари матбуот анжуманида.
BKA раҳбари Ҳолгер Мюнх DW мухбирининг саволига жавоб берар экан, тинтув санкциялар режимини бузиш гумонлари билан боғлиқ ҳолда олиб борилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Усмоновнинг мол-мулки Европа санкцияларига кўра тақиқланган даромад олиш учун ишлатилган. Бундан ташқари, миллиардернинг яхтаси далилларни ҳужжатлаштириш ва унинг кимга тегишли эканлигини ҳамда ҳақиқий бенефициар кимлигини аниқлаш мақсадида хатловга олинган, деди Мюнх. Унинг қўшимча қилишича, бу чора-тадбирларнинг барчаси жазо чоралари қўлланилган шахсларнинг мол-мулкини хатловга олишга ҳисса қўшиш учун мўлжалланган.
Ўз навбатида, Мюнхен терговчилари Бавария, Баден-Вюртемберг, Шлезвиг-Голштейн ва Ҳамбургдаги 24 та объектда тинтувлар ўтказилганини маълум қилди. Прокурор сўзларига кўра, Юқори Бавариядаги мол-мулк 28 февралда Европа иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилганидан кейин ҳам хавфсизлик компанияси томонидан назорат қилинган. Ушбу хизматлар учун ҳақ тўлаш орқали у музлатилган маблағларни тасарруф этиш бўйича тақиқни бузди, дея хабар берилди матбуот анжуманида.
Яна тўрт нафар гумонланувчи қонун бузилишига ёрдам берганликда айбланмоқда, чунки улар хавфсизлик хизматларини кўрсатган ёки уларга кўмаклашган ва пул олган. Прокуратура қўшимча маълумот беришдан бош тортди.
Der Spiegel нашрининг ёзишича, тинтувлар, жумладан, Усмоновнинг Тегернзе кўлидаги вилласида бўлиб ўтган, россиялик миллиардер солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда ҳам гумонланмоқда. Ўз навбатида, BR Бавария телерадиокомпанияси хабар беришича, Усмонов Германияда солиқ тўлаши керак бўлган, чунки у 2016 йилдан бери мунтазам ва узоқ вақт давомида Роттах-Эгерндаги уйида яшаган. Бироқ, у немис расмийларига солиқ декларациясини тақдим этмаган, шунинг учун бу масала бўйича тергов олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026