Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида белгиланган тезликни бор-йўғи 10 км/соатга пасайтириш — 60 км/соат қилиб белгилаш тўғрисида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ таклифи пойтахтлик депутатлар томонидан рад этилди.

Албатта, Тошкент шаҳрида белгиланган тезликни камайтириш пойтахтлик ЙПХ ходимларининг ўзларидан чиққан ғоя эмас. Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йил феврал ойида Самарқанд шаҳрига қилган ташрифида давлатимиз раҳбари томонидан ўртада ташланган таклиф эди. (Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилик пойтахт кенгаши депутатлари бундан бехабар бўлишган, шекилли.)

«Яқинда Тошкентда тезлик кўпи билан 60 км/соатгача белгилангани ҳақида қарор чиқади», — деган эди ўшанда Ш.Мирзиёев.

Давлат раҳбари Тошкент шаҳри ва бошқа йирик шаҳарларнинг марказий кўчаларида тезлик лимити оқилона, илмий ёндашув асосида ўрнатилиши кераклигини таъкидлаган эди. Кўчаларда ҳаракатланиш ҳайдовчилар учун ҳам, пиёдалар учун ҳам қулай бўлиши керак, — деган эди Мирзиёев.

Маълумки, аҳоли пунктларида одамлар ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг аксарият қисми белгиланган тезликни ошириш натижасида келиб чиқади.

Дунёнинг кўплаб шаҳарларида тезлик 40-50 км/соат қилиб белгиланган. Узоққа бормайлик. Ён қўшнимиз Қозоғистоннинг эски пойтахти Алмати шаҳри кўплаб кўчаларида 60 км/соат, марказий кўчаларда тезлик ҳаттоки 40 км/соат қилиб белгиланган.

Фото 001. Алмати шаҳрининг марказий кўчаларидан бири

«Алмати шаҳрини 2025 йилгача ривожлантириш дастури»га кўра, шаҳарнинг магистрал ва маҳаллий кўчаларида тезликни 60 ва 40 км соатдан 50 ва 30 км/соатгача тушириш кўзда тутилган