Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 16 сентябр куни соат 9:00 ларда Булунғур тумани Олмазор маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобил йўлида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Пахтабоши қишлоғидан ҳаракатланиб келаётган юк машинаси ўзи билан бир йўналишда велосипедда кетаётган 2012 йилда туғилган болани уриб юборган.

Оқибатда Булунғур ХТБга қарашли 17-мактабнинг 4-синфида ўқийдиган 10 ёшли бола оғир тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида ҳалок бўлган.

Аввалроқ, Самарқандда содир бўлган ЙТҲда Damas Камаз юк машинасига бориб урилган. Оқибатда икки киши ҳалок бўлиб, яна икки киши шифохонага ётқизилганди.