Спорт | 13:03 / 27.09.2022
19507
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Коста-Рикадан қўшимча дақиқаларда 2 та гол ўтказиб, ғалабани бой берди

Фото: ЎФА

Жанубий Кореядаги йиғин доирасида ЖЧ-2022 қатнашчиси Камерунни (2:0) мағлуб этган Ўзбекистон миллий жамоаси иккинчи ўртоқлик баҳсини мундиалнинг яна бир иштирокчиси Коста-Рикага қарши ўтказди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида Элдор Шомуродов ҳисобни очди.

Миллий жамоанинг асосий ҳужумчисида биринчи бўлимнинг ўзида яна иккита голли вазият бўлди, аммо у бу вазиятлардан фойдалана олмади.

Коста-рикаликлар эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетишди, 90+2-дақиқада Энтони Эрнандес, 90+4-дақиқада Кендал Уостон ўз номини таблога ёздириб қўйди.

«Рома» ҳужумчиси миллий жамоадаги голларини 32 тага етказиб, рекордчи Максим Шацкихга (34) яқинлашиб олди.

Шу тариқа, Сречко Катанец бошқарувидаги Ўзбекистон миллий жамоасининг 7 ўйиндан иборат ғалабали серияси барҳам топди. Шунингдек, «оқ бўрилар» бунгача 4 та баҳсдан бери голўтказишмаётганди.

Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон — Коста-Рика 1:2
27 сентябрь. «Suwon World Cup»

Ҳакамлар: Ким Даэ Йонг, Юн Жаэ Ёл, Жанг Жонг Пил, Парк Се Жин (ҳаммаси Жанубий Корея).
Голлар: Элдор Шомуродов (26) — Энтони Эрнандес (90+2), Кендал Уостон (90+4).
Ўзбекистон — Ўткир Юсупов, Умар Эшмуродов, Ҳусниддин Алиқулов, Шерзод Насруллаев (Фаррух Сайфиев, 72), Ҳожиакбар Алижонов, Отабек Шукуров, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев (Акмал Мозговой, 72), Азиз Турғунбоев (Иброҳимҳалил Йўлдошев, 57), Ҳожимат Эркинов (Ойбек Бозоров, 57), Элдор Шомуродов (Игорь Сергеев, 72).
Коста-Рика — Аарон Крус (Патрик Секейра, 46), Хуан Пабло Варгас, Кейшер Фуллер, Брайан Овьедо (Карлос Мартинес, 66), Йохан Венегас (Энтони Контрерас, 66), 1Орландо Гало, Аарон Суарес (Энтони Эрнандес, 74), Кендал Уостон, Брандон Агилера (Брайан Руис, 46), Карлос Мора (Альваро Замора, 46), Дуглас Лопес.
Огоҳлантиришлар: Одил Ҳамробеков (28), Брандон Агилера (34), Кейшер Фуллер (36), Альваро Замора (50), Иброҳимхалил Йўлдошев (81).

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид