Жорий йил июл ойидан ҳозирги кунга қадар, яъни учинчи чорак якунлари бўйича кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказишда республика бўйича жами 252 547 та аризалар қабул қилинган бўлиб, шундан 171 165 таси ижобий ҳал этилган, 49 412 таси - 19 фоизи мулкдор ихтиёри билан бекор қилинган ва асослантирилган ҳолда рад этилган, 31 970 таси иш жараёнида.

Шундан 35 171 таси нотурар, 135 994 таси турар жойларга бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган. Субъектлар кесимида - 149 692 та жисмоний шахслар номига ва 21 473 та юридик шахслар номига ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилди.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун бевосита кадастр органлари томонидан аризалар қабул қилиниши бекор қилинган бўлиб, улар қуйидаги тартибда қабул қилиниши йўлга қўйилган:

давлат хизматлари марказлари орқали 101 661 та аризалар қабул қилинган;
ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 23 677 та мурожаатлар қабул қилинган;
нотариал битимлар асосида ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказишда нотариал идоралар орқали 77 110 та аризалар келиб тушган.

Қурилиши ёки реконструкцияси тугалланган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда 27 485 та мурожаатлар қабул қилинган. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 17 736 та ер участкалари давлат мулки сифатида рўйхатдан ўтказилган.