Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан Австрия давлатининг Glans Gresselchaft Tashkent номли корхонаси Алишер Навоий кўчасини рақамлаштириш бўйича таклифи ўрганилмоқда.
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, ҳозирги вақтда ушбу корхонага тегишли интеллектуал фото-видеони қайд этиш камералари йўл чизиқларига риоя қилмаслик, тезликни ошириш, уяли телефондан фойдаланиш, хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик ва бошқа қоидабузарликларни қайд этиш имкониятига эга.

Агар ускунани синовдан ўтказиш муваффақиятли бўлса, у пойтахт йўлларининг энг муаммоли участкаларида пайдо бўлиши мумкин.
Тошкент шаҳар ИИББ барча йўл ҳаракати иштирокчиларига белгиланган қоидаларга амал қилишни тавсия этган.









