Ўзбекистон | 18:58 / 06.10.2022
18444
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ДХХ чегара қўшинлари делегацияси «Толибон» чегара қўмондонлиги масъуллари билан учрашув ўтказди

Фото: twitter.com

5 октябрь куни Балх вилоятининг Ҳайратон портида Афғонистон муваққат ҳукуматининг шимолий чегараси қўмондонлиги масъуллари Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари делегацияси билан учрашув ўтказди.

Афғонистон мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, учрашувда томонлар хавфсизлик ҳолати ва чегара масалаларини муҳокама қилган.

«Ушбу учрашувда томонлар икки давлат чегараси орқали хавфсизликни яхшилаш, муаммоларни ҳал қилиш, чегара кучлари ўртасида зарур мувофиқлаштириш ва алоқани таъминлаш ҳамда бошқа масалаларни муҳокама қилди.

Айни пайтда томонлар ўз муаммоларини мулоқот йўли билан ҳал қилишга ва келажакда эҳтимолий чегара бузилишларининг олдини олишга келишиб олди», - дейилади баёнотда.

Маълум қилинишича, афғон томони делегациясига 6-чегара бригадаси қўмондони Мансур Мавлавий, Ўзбекистон делегациясига эса полковник Холиқ Назар бошчилик қилган.

Мавзуга оид