13:13 / 08.10.2022
13771

Чет эл фуқаросининг тиллалари қайтарилди

Умумий қиймати 56.835.650 сўмлик, жами вазни 95 грамм бўлган 9 узук, 2 жуфт зирак ва 1 дона тилла қош заргарлик бюмлар белгиланган тартибда чет фуқаросига тилхат асосида топширилган.

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент туман бўлими иш юритувида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкларни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тўғрисида”ги 200-сонли Қарорига асосан жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг ижро варақасига асосан судланувчи чет эл фуқароси Н.Р.нинг иши юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган, Марказий банк Қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш хизматига бойликларни сақлаш учун қабул қилиб олиш далолатномаси билан вақтинча сақлаш учун топширилган, умумий қиймати 56.835.650 сўмлик жами вазни 95 грамм бўлган заргарлик бюмлар белгиланган тартибда Н.Р.га қайтариш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлган.

Ижро иши бўлим иш юритувига келиб тушганидан сўнг, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқарилган.

Ушбу ижро ҳужжатини ижросини таъминлаш мақсадида, бўлим томонидан Марказий банк Қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш хизмати раҳбари номига юқорида кўрсатилган товар моддий бойликларини Бюронинг Тошкент туман бўлими масъул ходимига топшириш сўралган. 

Товар моддий бойликларини эгасига қайтариш жараёнида қиймати 56.835.650 сўмлик умумий вазни 95 грамм бўлган 9 узук, 2 жуфт зирак ва 1 дона тож (тилла қош) заргарлик буюмлар белгиланган тартибда фуқаро Н.Р.га тилхат асосида топширилган.

Top