15:28 / 13.10.2022
10480

Шавкат Мирзиёев ва Бағдод Амреев Самарқанд саммитига тайёргарликни муҳокама қилди

Бугун Остона шаҳрида ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўзига ажратилган қароргоҳда Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Бағдод Амреевни қабул қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Кейинги йилларда ташкилот доирасидаги мулоқот фаоллашиб, кўп қиррали ҳамкорлик кенгайиб бораётгани қайд этилди.

Жорий йил ноябрь ойида Самарқандда бўладиган саммитга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жиҳатлари кўриб чиқилди.

Давлат раҳбарлари мажлиси арафасида кун тартибини ҳамда савдо, инвестиция, транспорт, ахборот-коммуникация технологиялари ва гуманитар алмашинув бўйича кўп томонлама ҳужжатларни ишлаб чиқиш мақсадида вазирлар даражасида қатор учрашувлар бўлиб ўтади. 

Ташкилот саммитини пухта тайёрлаш учун ушбу нуфузли минтақавий тузилма котибияти билан яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Мавзу
Самарқандда Туркий давлатлар саммити
11 ноябр куни Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши ташкиллаштирилди.
Барчаси
Top