The Register хабарига кўра, WEEE Forum бундай статистикани 14 октябрга белгиланган Халқаро электрон чиқиндилар куни муносабати билан эълон қилган.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, 5,3 миллиард бугунги кунда бутун дунёда фойдаланиладиган мобил қурилмалар умумий сонининг қарийб учдан бир қисмини ташкил этади. Тасаввур қилиш учун, агар барча эскирган телефонлар ва смартфонлар устма-уст қўйиб чиқилса, тахминан 50 минг км баландликдаги минорага айланади. Бу кўплаб Ер сунъий йўлдошларининг парвоз баландлигидан ошади.
Шу билан бирга, WEEE Forum томонидан 9 мингга яқин оилалар иштирокида ўтказилган сўров натижаларига кўра, одамларнинг 46 фоизи эски мобил қурилмаларни келажакда ҳам фойдаланиш умидида сақлаб қўйишади. 15 фоиз одам эски гаджетларни сотиш ёки кимгадир бериш учун қолдиришади. Тахминан 13 фоизи ҳиссий сабабларга кўра мобил телефонлардан ажралишни истамайди.







