16:01 / 15.10.2022
41609

Коллеж ва техникумлар мандати эълон қилинди

Давлат тест маркази томонидан 2022 йил 3-7 октябр кунлари 2022/2023-ўқув йили учун профессионал таълим муассасалари (коллеж ва техникумлар)га кириш тест синовлари ўтказилди.

Фото: KUN.UZ

Олий таълим вазирлиги хабарига кўра, бунда талабгорларнинг тест синовида тўплаган баллари тест синови ўтказилган куннинг эртасигаёқ my.dtm.uz сайтида эълон қилиб борилди.

Бугун, 15 октябр куни мазкур тест синовининг якуний танлов натижалари эълон қилинди.

Талабгорлар танлов натижаларини my.dtm.uz сайти орқали шахсий кабинетидан билишлари мумкин.

Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриент ёки унинг ота-онаси ёхуд улар ўрнини босувчилар (васийлар) икки кун давомида профессионал таълим муассасасида ташкил этилган апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.

Бунда апелляция шикояти қабул қилингани тўғрисида абитуриентга хабарнома берилади.

Апелляция шикоятини берган абитуриент хабарномада белгиланган кунда ўзининг паспорти (туғилганлик ҳақида гувоҳнома) ва абитуриент рухсатномаси билан келиши шарт.

Апелляция шикояти икки иш кунида апелляция комиссияси томонидан абитуриентнинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади.

Top