Польшанинг Адамед халқаро компанияси делегацияси аъзолари Тошкент тиббиёт академиясига ташриф буюришди.
12 октябр куни Тошкент тиббиёт академиясида ректор А. Шодмонов ва Адамед Компанияси раҳбари Силвия Бердзик билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, илмий-тадқиқот ва фармакология соҳасида илмий синовларни биргаликда ташкил этиш, қўшма ўқув маркази, симуляция лабораторияси ва дори воситалари ишлаб чиқариш бўйича ўқув хоналарини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Адамед компанияси вакиллари томонидан академияда яратилаётган замонавий шароитлар ва талабаларга ўқитишнинг инновацион усулларини юқори баҳоланди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, компания онкология, нейропсихиатрия ва диабетология учун дори воситаларини ишлаб чиқаради. Ҳозирда компания академиянинг 10 нафарга яқин иқтидорли талабаларига махсус стипендия ажратди.
ТТА ахборот хизмати Ⓣ















