Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд доимий аҳоли сони бўйича ҳудудлар ўртасида етакчилик қиляпти
Ҳудудларнинг доимий аҳолиси сони тўғрисида маълумот тақдим этилди.
2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, республика ҳудудларининг доимий аҳолиси сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қиляпти – 4 млн киши.
Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, кейинги ўринлардан доимий аҳолиси сони мос равишда 3,9 млн киши ҳамда 3,4 млн киши бўлган Фарғона вилояти ва Қашқадарё вилояти жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
- Андижон вилояти – 3,3 млн киши;
- Тошкент вилояти – 2,9 млн киши;
- Наманган вилояти – 2,9 млн киши;
- Тошкент шаҳри – 2,9 млн киши;
- Сурхондарё вилояти – 2,7 млн киши;
- Бухоро вилояти – 2 млн киши;
- Қорақалпоғистон Р. – 1,9 млн киши;
- Хоразм вилояти – 1,9 млн киши;
- Жиззах вилояти – 1,4 млн киши;
- Навоий вилояти – 1 млн киши;
- Сирдарё вилояти – 892,2 минг киши.
Ўзбекистонда аҳоли сони ҳар куни ўртача 2 минг кишига кўпаймоқда.
Мавзуга оид
08:18 / 23.06.2026
Харита: қайси давлатларда 65 ёшдан ошганлар улуши энг юқори?
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
08:58 / 22.06.2026
Наманган аҳоли сони энг тез ўсган ва энг зич шаҳар бўлди
08:30 / 19.06.2026