Ўзбекистон | 16:29 / 19.10.2022
5395
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда «Нексия-3» ва мотоцикл тўқнашиши оқибатида бир киши шифохонага ётқизилди

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Чилонзор туманида “Нексия-3” ва мотоцикл иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, 2022 йил 19 октябрь куни соат 13:30 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Чилонзор кўчасида 1987 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автомашинаси ҳамда 2002 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги мотоцикл иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида мотоцикл ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид