Женева прокуратураси Платини ва Блаттерга чиқарилган оқлов ҳукми устидан шикоят қилди

Фото: Reuters
Июль ойида УЕФА ва ФИФАнинг собиқ раҳбарлари Мишел Платини ва Йозеф Блаттер фирибгарлик, ишончни суиистеъмол қилиш ва инсофсиз бошқарув бўйича ишда айбсиз деб топилган эди.
Швейцария прокуратураси ФИФА собиқ президенти Йозефа Блаттер ва Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) собиқ раҳбари Мишел Платинининг оқланиши юзасидан апелляция берди. 20 октябр, пайшанба куни Женевадаги идора биринчи инстанция судининг қарорини бутунлай бекор қилишни сўраб, Федерал жиноят судига апелляция шикояти берганини маълум қилди.
Жорий йилнинг июль ойида Беллинцондаги суд икки ҳафталик жараёндан сўнг Платини ва Блаттерни фирибгарлик, ишончни суиистеъмол қилиш ва инсофсиз бошқарув ишида айбсиз деб топди. Прокуратура уларнинг ҳар бирига бир йил-у саккиз ойлик шартли жазо тайинлашни сўраган. Айбловлар ФИФА томонидан 2011 йилда Блаттер буйруғи билан Платинига ўтказилган 2 миллион швейцария франкига боғлиқ эди.
ФИФАнинг собиқ раҳбари бу суммани Платинига «жаноблик келишуви» асосида ўтказгани билан изоҳлади. Ўз навбатида, УЕФА собиқ раҳбари гап 1998-2002 йилларда Блаттернинг ФИФАда маслаҳатчиси бўлиб ишлаб топган пуллари ҳақида кетаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ташкилот молиявий аҳволи оғир бўлгани учун уларни вақтида унга ўтказа олмаган. Суд жараёнидан олдин олти йиллик тергов ўтказилди.
86 ёшли Йозеф Блаттер ФИФАни 1998 йилдан 2015 йилгача бошқарган ва ташкилотдаги коррупция можароси туфайли истеъфога чиққан эди. Блаттер ўрнига ўша пайтдаги УЕФА раҳбари 67 ёшли Мишел Платини ўтирмоқчи эди. Тергов туфайли у бу режаларидан воз кечиши ва ФИФА раҳбари сайловидан бош тортишига тўғри келди.
Ички текширувлар натижасида Платини УЕФА президенти лавозимини тарк этди. Блаттер билан бирга у 8 йилга футболдан четлаштирилди. Кейинчалик, собиқ спорт амалдорлари учун тақиқлар муддати қисқартирилди.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия деярли барча демографик статистикани махфийлаштирди
Жаҳон | 23:25 / 05.07.2025
-
Ўзбекистон, Озарбойжон ва Қозоғистон «яшил энергия» йўлаги бўйича қўшма корхона ташкил этди
Иқтисодиёт | 23:07 / 05.07.2025
-
Буюк Британия Сурия билан дипломатик муносабатларни тиклади
Жаҳон | 22:45 / 05.07.2025
-
Тошкентда тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
Жамият | 22:35 / 05.07.2025
Мавзуга оид

20:46 / 25.03.2025
Блаттер ва Платини молиявий фирибгарлик иши бўйича яна оқланди

19:45 / 08.07.2022
Зепп Блаттер ва Мишел Платини коррупция иши бўйича тўлиқ оқланди

17:06 / 09.06.2022
Швейцарияда Блаттер ва Платини устидан суд жараёни бошланди

16:34 / 11.06.2021