Ўзбекистон | 13:08 / 21.10.2022
8625
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво кам булутли ва бироз илиқ бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати 23-25 даража иссиққача кўтарилади, бу - меъёрдан бироз юқори.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, эртага республика ҳудудининг катта қисмига Туркманистон ҳудудларидан илиқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво бўлади, ҳарорат фони яна кўтарилади ва кечаси 7-12 даража илиқни ташкил этади, кундузи ҳаво 25-27 даража иссиққача, жанубда 29 даража иссиққача кўтарилади, бу - меъёрдан бироз юқори.

Республика шимолига эса Волгабўйи ҳудудларидан антициклон кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, бунинг ҳисобига ушбу ҳудудлар бўйича кундузи ҳаво ҳарорати 13-15 даража илиққача пасаяди.

Якшанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланади, баъзи жойларда кучли бўлади. Бундай об-ҳавони антициклон белгилайди ва республиканинг барча ҳудудлари унинг таъсири остида бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 9-14 даража илиқ бўлади, кундузи 12-15 даража илиққача пасаяди, бу ушбу куннинг ўртача иқлимий меъёридан 8-10 даражага пастдир.

21-22 октябр кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 23 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.

Мавзуга оид