Ўзбекистон | 15:19 / 21.10.2022
7671
2 дақиқада ўқилади

Ургутда ўқувчини уриб қулоқ пардасини йиртиб юборган мактаб директорига жиноят иши қўзғатилди

Директор 6-синф ўқувчиси бўлган 11 ёшли ўқувчини пақилдоқ отганликда гумонлаб урган. Оқибатда унинг қулоқ пардаси йиртилган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Ургут туман халқ таълими бўлимига қарашли 61-мактаб директори ўқувчини уриб мансаб ваколати доирасидан четга чиққанлиги сабабли унга нисбатан Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, вилоят Халқ таълими бошқармаси 61-мактаб директори ўз лавозимидан озод қилинганини маълум қилганди.

Вилоят ХТБга кўра, 2022 йил 12 октябр куни соат 13:30 ларда 61-мактабнинг 6-синфида дарс ўтаётган она тили ва адабиёт ўқитувчиси коридорда директорнинг овозини эшитгач, чиқиб унга болалар дарсга қулоқ солмасдан пиротехника воситаларини портлатаётганидан шикоят қилган.

Директор синфхонага кириб сўраб ўтирмасдан шу синф ўқувчиси Д.Ҳ.ни уриб кетган. Тиббиёт ходимлари директор урган боланинг қулоқ пардаси йиртилганини қайд этишган. Гувоҳларнинг таъкидлашича, жабрланувчи синфдаги безориликда иштирок этмаган.

Шундан сўнг, Ургут туманидаги 61-мактаб директори Б.Р. вилоят халқ таълими бошқармасининг тегишли буйруғига асосан лавозимидан озод этилган.

«Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ҳар қандай ҳолатда ҳам ўқитувчиларнинг ўқувчиларга бўлган агрессив муносабатларини қоралайди. Устоз деганда, кўз олдимизда меҳр-муҳаббат тимсоли гавдаланади. Бежизга устозлар ҳақида гап кетганда, «меҳри дарё устозлар» дея таъриф берилмайди. Устозлар, мактаб раҳбарлари нафақат юриш-туриши, балки, одоб-ахлоқи, муомала маданияти билан ҳам атрофдагиларга шахсий намуна бўлишлари шарт ва лозимдир», дейилади вилоят ХТБ муносабатида.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани