Херсондан аҳолини олиб кетиш давом этмоқда — улар аввалига Днепрнинг чап соҳилига ўтказилмоқда, кейин эса Украинанинг аннексия қилинган бошқа ҳудудларига ёки Россия шаҳарларига йўл олишлари мумкин. 21 октябр куни областнинг Россия томонидан тайинланган маъмурияти Украина қуролли кучларининг Днепр орқали кечувга ракета зарбаси бергани ва бунинг оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. Донецк областининг Новоазовск шаҳрида «ДХР»дан сафарбар қилиниб, асир тушган ва асирлар алмашинуви доирасида қайтарилган ҳарбий хизматчилар ўз қариндошлари билан учрашишди. Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашуви 17 октябр куни ўтказилганди. Запорижжя яна Россия томонидан ракета зарбаларига учради. Украинанинг фронт чизиғига яқин бўлган бошқа шаҳарларидаги одамлар ҳам тўхтовсиз зарбалар остида яшамоқда.

Қуйида 21 октябр, урушнинг 240-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Аннексия қилинган «ДХР»да ҳарбий асирликдан қайтганлар

17 октябр куни Украина ва Россия ўртасида йирик асирлар алмашуви бўлиб ўтди. Украинага, Зеленскийнинг офиси раҳбари Андрей Ермакнинг сўзларига кўра, 108 нафар аёл қайтган (шундан 37 киши «Азовстал»да асир тушган). Россия 80 нафар денгизчи ва 30 нафар ҳарбий хизматчисини қайтариб олган. Улар орасида аннексия қилинган «ДХР» ва «ЛХР»да яшовчилар ҳам бор. Асирликдан қайтгач, улар бир муддат шифохонада даволанишди ва эндигина ўз яқинлари билан кўришишди.
Alessandro Guerra / EPA / Scanpix / LETA
Донецк областининг Новоазовск шаҳрида ҳарбий асирликдан қайтганларнинг қариндошлари билан учрашуви
Alessandro Guerra / EPA / Scanpix / LETA
Новоазовск шаҳри маъмурияти биносида асирликдан қайтган ҳарбий хизматчилар ўз яқинлари билан кўришмоқда
Валерий Шарифулин / ТАСС