Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги «Шовотландия» кафесини ёқиб юбориб, беш кишининг ўлимига сабаб бўлган икки шахс умрбод озодликдан маҳрум этилганди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясида ушбу ишни кўриб чиқди.

2021 йил 27 феврал куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Гулистон кўчасида жойлашган «Шовотландия» миллий таомлари кафесида ёнғин содир бўлган эди. Оқибатда 645 миллион сўмга баҳоланган кафе биноси, унинг ичидаги 420 миллион сўмга баҳоланган ошхона жиҳозлари тўлиқ ёниб кетади.

Энг аянчлиси, кафеда яшаб ишлаган, воқеа пайти бино ичида ухлаб ётган икки эркак ва уч аёл ис газидан заҳарланиш, тананинг 100 фоизи 3-4 даражали термик куйиши оқибатида ҳалок бўлганди.

Тезкор тергов ҳаракатлари натижасида ёнғин қасддан содир этилгани аниқланган. Кафени қасддан ёқиб юборган шахс бино деворларига ўзи билан олиб келган идишдаги суюқликни сепгани, яна бир идишдаги суюқликни эса бино ичкарисига отгани, бинога ўт қўйгач аланга чиқишини кузатиб, ёнғин авжига чиққач, воқеа жойини тарк этгани аниқланган.

2021 йил 21 декабр 2 нафар шахс жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди томонидан мазкур жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, умрбод озодликдан маҳрум қилинганди. Маҳкумларнинг апелляция шикоятига асосан жиноят иши жорий йилнинг 19 октябр куни Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Дилшод Ражабов, Тошкент шаҳар суди судяси Фото: Kun.uz

Судланувчининг адвокати мижозининг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 23-моддасига тортишини айтиб, қотиллик бўйича айбловни жиноят ишидан чиқариб ташлашни сўради.

Судланувчининг ҳимоячиси Фото: Kun.uz

«Суд терговининг тўлиқ эмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Жумладан, ҳимоям остида бўлган шахс томонидан қийноқ билан боғлиқ ҳолатлар тўлиқ текширилмагани келгусида суд томонидан қабул қилинаётган қарорнинг объективлигига жиддий шубҳа уйғотади.